Социальная защита
Тошкент вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ва унга аъзо ташкилотлар томонидан 2007 йил “Ижтимоий ҳимоя йили” да амалга оширилган ишлар тўғрисида
МАЪЛУМОТНОМА
2007 йилнинг мамлакатимизда“Ижтимоий ҳимоя йили” деб эълон қилиниши муносабати билан, шунингдек, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини, ўқув юртлари талаба ва ўқувчиларини, аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгашининг 2007 йил 1 февралдаги 5-70 сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг 2007 йил “Ижтимоий ҳимоя йили” дастур-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ўзининг дастур тадбирларини қабул қилди. Буни бажариш борасида бошқа жамоат ташкилотлари қатори вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан ўтган йил мобайнида муайян ишлар амалга оширилди.
Деярли барча меҳнат жамоаларида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Конституция кунининг 14 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишида сўзлаган нутқидан келиб чиқадиган вазифалар ва 2007 йилни “Ижтимоий ҳимоя йили” деб эълон қилинишининг мохияти мавзуларида йиғилишлар ўтказилди.
Корхона-ташкилотлар, маданият муассасалари “Маънавият ва маърифат” хоналарида, кутубхоналарида “Ижтимоий ҳимоя” йилига бағишланган кўргазмалар ташкил этилди.
“Наврўз”, Хотира ва қадрлаш куни, Болаларни ҳимоя қилиш куни, Мустақиллик, Конституция ташкил топган кун байрамлари, Рамазон Хайити, Қурбон Хайити арафасида вилоят касаба уюшма ташкилотлари томонидан кам таъминланган, кўп болали оилалар, шунингдек, ўзгалар парваришига мухтож бўлган ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронлардан 14752 кишига 175,4миллион сўмликдан ортиқ моддий ёрдам кўрсатилди.
Оҳангарондаги “Саховат”, “Мурувват” уйларига, Қибрай руҳий аномал болалар уйига, 15-Меҳрибонлик уйига, Чирчиқ шаҳар Марказий шифохонасига, Ангрен шаҳар болалар шифохонасига, Зангиота туман болалр шифохонасига жами 12, 059 млн сўмлик ҳомийлик ёрдами кўрсатилди.
Корхона ва муассасаларда имзоланган жамоа шартномалари ҳамда келишувлари орқали 1189 та корхонада 12177 нафар кам таъминланган, кўп болали оила аъзоларига, уруш ва меҳнат фахрийларига корхона ва ташкилотлар маблағларидан 183,3 млн сўмлик, касаба уюшмалари маблағларидан 37,2 млн сўмлик моддий ёрдам берилди.
Йил давомида жами 3494 нафар, шундан 534 нафар кам таъминланган ва кўп болали оила, 81 нафар Чернобиль фожиаси иштирокчилари, 15 нафар “Саховат”, “Мурувват”, Меҳрибонлик уйлари ходимлари касаба уюшмалари санаторийларида, 5350 нафари санаторий-профилакторийларда дам олдирилди. Буларга ижтимоий суғурта маблағидан 702,3 миллион сўм маблағ сарфланди. 35 миллион сўмлик 246 йўлланма бепул берилди.
Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам олдирилган 23151 нафар болаларнинг 671 нафари Меҳрибонлик уйлари ва мактаб-интернат тарбияланувчиларн, 33 нафари ҳизмат даврида халок бўлган ички ишлар ходимлари фарзандлари, 240 нафари болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари спортчилари, 9434 нафари кўп болали, кам таъминланган оила фарзандлари, 1000 нафар Хоразм вилояти фарзандларидир. Бу мақсадлар учун жами 859,744 млн маблағ сарфланди.
Касаба уюшма ташкилотлари МХХ чегара қўшинлари “Тошкент” тезкор гуруҳи билан ҳамкорликни давом эттириб харбийларга 1042,35 минг сўмлик ҳомийлик ёрдами кўрсатдилар.
Вилоятдаги давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда “Мафтункор ранглар дунёси”, “Шунқорлар” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди ва ғолиблар тақдирланди.
Вилоятда “Энг яхши ижтимоий ҳимоя ходими” номи учун ўтказилган танлов ғолибларига касаба уюшмаларининг 115,2 минг сўмлик эсдалик совғаси ажратилди.
“Соғлом она-соғлом бола” шиори остида хотин-қизлар ўртасида спартакиада, меҳнаткашларнинг “Саломатлик” спартакиадаси ўтказилди. В.Митрафанов номидаги сув спорти саройига 1015 дона, жами 3,857 млн сўмлик билетлар берилди.
Вилоятда пахта йиғим-терими даврида касаба уюшмаларининг “Тарғибот гуруҳи” фаол иштирок этди. Бу гуруҳ теримчилар орасида бўлиб маданий тадбирлар ташкил этиш билан биргаликда кам таъминланган ва илғор теримчиларни моддий қўллаб-қувватлади. Уларга мавсум давомида 73,8 млн сўмлик махсус пойафзал, иссиқ кийим ва эсдалик совғалар берилди.
Республика Президентининг 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қарори талабларини ҳаётга тадбиқ этишда вилоят касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Бунда касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши вилоятдаги бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Маънавият ва тарғибот маркази вилоят бўлими, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Маҳалла” жамғармаси, Вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармаси, Маданият ва спорт ишлари бошқармаси билан ҳамкорликда турли тадбирлар, конференция ва семинарлар баҳамжиҳатликда ўтказиб келинмоқда. Вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) нинг Тошкент вилоят бўйича вакили билан ҳамкорликда ўтказилган “Аёллар меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилиш” мавзусидаги амалий конференция, Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ЁИҲ, Халқ демократик партиясининг вилоят кенгаши биргаликда ўтказган “Мустақиллик менинг тақдиримда” анжумани, “Миллий ғоя тарғиботи ва Ўзбекистон республикаси миллий манфаатларини ҳимоялаш Ўзбекистон касаба уюшмалари Ҳаракат Дастурининг асосий йўналиши” семинари, “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталари таҳририяти билан меҳнаткашларнинг учрашувлари шулар жумласидандир.
Шу билан биргаликда касаба уюшмалари ўз Устав ва Ҳаракат дастури асосида фаолиятларини олиб бормоқдалар. Йил давомида бир марта вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг Мажлиси, тўрт маротаба раёсат йиғилишлари ўтказилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
|