Пресса региона

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ МАТБУОТ ВА АХБОРОТ

БОШҚАРМАСИДАН РЎЙХАТГА ЎТГАН ОММАВИЙ

АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ҲАМДА ҲУДУДДАГИ МАТБААЧИЛИК КОРХОНАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТНОМА

 

Бугунги кунда вилоят матбуот ва ахборот бошқармасида рўйхатга ўтган элликка яқин маҳаллий ҳокимликлар нашрлари, нодавлат ва хусусий газеталар таҳририятлари фаолият юритмоқда. Шунингдек, кўрсатув ва эшиттиришлар тайёрлаб, эфирга узатувчи бир қанча телестудиялар ҳамда радиоканали мавжуд. Айни пайтда газеталар, китоб ва рисолалар чоп этишга ихтисослашган йирик босмахоналар ишлаб турибди.

Соҳалар ва йўналишлар бўйича улар қуйидагича таркибга эга:

Вилоят ҳокимлиги муассислаигида ташкил этилган “Тошкент ҳақиқати” ва Ташкентская правда” газеталари ҳудудддаги энг кекса ва етакчи матбуот органи ҳисобланади. Ҳудудда шаҳар ҳокимликлари муассислигида 9 та газета чоп этилаётган бўлиб, улар -  “Ангрен ҳақиқати” ва “Ангренская правда”, “Бекобод ишчиси” ва “Рабочий Бекабада”, “Олмалиқ ҳақиқати” ва “Алмалыкский рабочий”, “Оҳангарон ҳаёти” – “Жизнь Ахангарана”, “Чирчиқ тонги” ва “Чирчик” газеталаридир.

Шаҳар газеталарининг бир марталик нашр нусхаси 23 минг нусхадан кўпроқдир. Ангрен шаҳрида “Довон” ва “Перевал” нодавлат газеталари ҳам чоп этилмоқда.

Янгийўл шаҳар ва Янгийўл тумани ҳокимликлари муассислигида “Янгийўл” газетаси чоп этиб келинмоқда.

Вилоят туманлари бўйича қуйидаги газеталар – Бўстонлиқ туманида “Бўстонлиқ овози” ва Бўстандиқ дауси”, Бекобод туманида “Бекобод овози”, Бўка туманида “Халқ овози”, Зангиота туманида “Истиқбол” газетаси, Оққўрғон туманида “Оққўрғон овози”, Оҳангарон туманида “Оҳангарон”, Паркент туманида “Паркент тонги”, Пискент туманида “Пискент овози”, Тошкент туманида “Истиқлол нури” газетаси, Чиноз туманида “Чиноз ҳаёти”, Янгийўл туманида “Янгийўл”, Юқори Чирчиқ туманида “Суръат”-“Қарқин” газетаси, Ўрта Чирчиқ туманида “Машъал”, Қибрай туманида “Қибрай тонги” ва Қуйи Чирчиқ туманида “Эркин сўз” газетаси чоп этиб келинмоқда. Туман газеталарининг бир марталик тиражи 37 минг нусхадан ошади.

Шунингдек, 2та олий ўқув юрти ҳамда Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати ва Ўзбекистон металлургия комбинати очиқ акциядорлик жамиятларининг кўптиражли газеталари, 23 та турли нодавлат ташкилотлари газеталари таҳририятлари фаолият юритиб келмоқда.

Вилоятнинг Бекобод шаҳрида (“Пўлат” ва “Бекобод ойнайи жаҳони”), Олмалиқ шаҳрида (“ОлмалиқТМК”), Чирчиқ шаҳрида (“Чирчик ТВ”), Янгиобод қўрғонида (“Орбита”) теледастурларни тайёрлаш ва узатиш бўйича телестудиялар ҳамда Тошкент туманида “Орият” радиоканали ишлаб турибди.

Вилоятнинг Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Чирчиқ ва Янгийўл шаҳарлари, Зангиота, Юқори Чирчиқ ва Қибрай туманларида газета, китоблар ва бошқа хил босма нашрларни чоп этувчи хусусий босмахоналар фаолият юритиб келмоқда.