Образование

ВИЛОЯТ ЎРТА МАХСУС КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ

 

Биз ўз истеъдодли, фидоий болаларимиз, фарзандларимизга билим ва касб чўққиларини забт этиши учун қанот беришимиз керак деб таъкидлаб ўтган этдилар Муҳтарам Юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов.

Мамлакатимизда ёшларга яратиб берилаётган имкониятларни кўриб, кишининг ҳаваси келади. Бугунги кунда таълим самарадорлигини ва сифатини ошириш, унинг мазмунини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури иккинчи босқич вазифаларини ҳаётга тадбиқ этиш баробарида асосий мақсад, таълим сифатини ошириш ҳамда унинг илмий-услубий таъминотининг мазмун жиҳатидан мутлақо янги тизимини яратиш ва таҳсил олаётган ўқувчи ёшлар онгида мустақиллик ғоялари, мафкурасини эътиқод даражасида шакллантириш, Она Ватанга чексиз меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш, халқига садоқат туйғуларини камол топтириш, азалий ва қадимий анъаналарини, юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларни эъзозлашни таъминлаш йўлида Тошкент вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тасарруфидаги таълим муассасаларида талайгина ишлар амалга оширилмоқда.

Тарихи

Тошкент вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси 1998 йилда ташкил этилган, бу давргача, яъни 1991 йилдан 1998 йилгача Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси таркибида касб-хунар мактаблари бўлими сифатида фаолият кўрсатиб келган. Ушбу даврда бўлим таркибида 33 та касб-хунар мактаби мавжуд бўлиб, улар асосан ишлаб чиқариш корхоналари учун ишчи мутахассислар тайёрлашган. Ўқувчилар коонтингенти ўрта мактабдаги хулқи қониқарсиз ва ўзлаштириш паст бўлган ўқувчилар таркибидан шакллантирилган. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 февралдаги “Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини бошқариш тўғрисида”ги 77-сонли қарори билан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази ва унинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ташкил этилди.

Шу даврда Тошкент вилоятида 33 та касб-ҳунар билим юртлари ва 24 техникумлар фаолият кўрсатган. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 473-сонли қарори, ҳамда 2004 йил 29 январдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази тизимидаги техникум ва ҳунар билим юртларининг номларини ўзгартириш тўғрисида”ги 28-сонли буйруғи асосида мавжуд таълим муассасалари академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари деб юритила бошланди.

Вазирлар махкамасининг 1998 йил 23 сентябрдаги 406 сонли қарори билан 1999-2005 йилларда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг моддий техник базасини ривожлантириш хамда маблағ билан таъминлаш дастури қабул қилинди. Ушбу қарорда кўрсатилган муддатларда 146 та ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари фаолият юритиши режалаштирилиб, 95675 ўқувчи ўрни яратилиши кўзда тутилган. Бугунги кунда фаолият кўрсатаёган 91 та таълим муассасаларида 62705 та ўқувчилар ўрни ташкил этилди.

Бошқарма ва унинг тасарруфидаги таълим муассасалари тугрисида кискача маълумот

Тошкент Вилоят тасарруфидаги 93 та таълим муассасаларида (4 та академик лицей, 2 та махсус мактаб ва 87 та касб-ҳунар коллежи) ўқув тарбия жараёни “Таълим тўғрисидаги” Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури”да белгилаб берилган асосий вазифаларини бажариш нуқтаи назаридан олиб борилмоқда. Таълим муассасаларида ўқув жараёни Давлат таълими стандартлари, ўқув режа ва дастурлари асосида ташкил этилган. Хозирги кунда академик лицей ва  касб-ҳунар коллежларида 137 та таълим йўналишлари бўйича назарий ва амалий дарс машғулотлари олиб борилмоқда.

                Маълумки бугунги кунда Республикамизда ўрта махсус касб-ҳунар таълимини ривожлантириш  самарадорлиги ошириш мақсадида хорижий мамлакатлардан шартнома асосида келтирилган замонавий ўқув лаборатория жихозлари ва асбоб ускуналари таълим жараёнига кенг тадбиқ этилмоқда. Тошкент вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси  тасарруфидаги таълим муассасаларининг 12 таси чет эл кредити лойихасига киритилган ва кредит хисобидан жихозланган: 

                Япония лойихасига кирган Қибрай қишлоқ хўжалиги, Тошкент тумани “Кенсой” қишлоқ хўжалиги, Оққўрғон қишлоқ хўжалиги, Пискент қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежлари.

                Осиё Тараққиёт Банки кредити лойихасига кирган Ангрен Янгиобод радиотехника 93852617 сўмлик, Зангиота қишлоқ хўжалиги 195686379 сўмлик, Бўка Бўстон қишлоқ хўжалиги 144819623 сўмлик, Чирчиқ саноат касб-ҳунар коллежлари 93852617 сўмлик жихозлар билан таъминланган.

                Польша Республикаси Хукумати томонидан берилган имтиёзли кредит хисобига  вилоятимизда 4 та Чиноз тумани қишлоқ хўжалиги, Қибрай тумани “Чингелди”  маиший хизмат, Ангрен шахар маиший хизмат, Янгийўл тумани Гулбахор саноат касб-ҳунар коллежилари  646.560.329,68 сўмлик жихозлар тўлиқ келтирилиб мантаж қилиниб, фойдаланишга топширилди.

                Шу билан бир қаторда Ангрен компьютер ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи Германия давлатининг KfW-банки томонидан замонавий техник воситалари билан жихозланган.

                Тошкент вилоятида фаолият кўрсатаётган таълим муассасаларида жамонавий педагогик технологиялардан фойдаланилган холда сифатли мутахассислар тайёрлаш жараёнида 5266 нафар педагог ва мухандис-педагоглар дарс беришмоқда. Шулардан илмий унвонга эга бўлган 3 нафар фан доктори, 5 нафар доцент, 79 нафар фан номзоди, ҳамда 450 нафар бош ўқитувчи, 910 нафар етакчи ўқитувчи, 606 нафар катта ўқитувчи, 3300 нафар тоифасиз ўқитувчилар ўқувчи ёшларга таълим-тарбия бериб келмоқда. Шулардан 32 нафари Австралия, Дания, Германия, Корея, Япония ва бошқа давлатларида малака ошириб келган.

Юқоридагиларга қўшимча равишда педагог ва мухандис-педагоглар томонидан 2007 йилда 32 та номдаги ўқув қўлланма, кўрсатма ва тавсияномалар ишлаб чиқилди.

                Тошкент Вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасаларида жами 87292 нафар ўқувчи таълим олишади. Шу жумладан: академик лицейларида 2348  нафар, махсус касб-ҳунар мактабларида 387 нафар, касб-ҳунар коллежларида 84557 нафар ўқувчилар таълим олишмоқда. Улардан: 9-синф маълумоти негизида 77892 нафар, 11-синф маълумоти негизида 1417 нафар, ишлаб чиқаришдан ажралмаган холда 5248 нафар ўқувчилар таълим олишмоқда. Ушбу ўқувчиларга 11 та соха йўналиши бўйича 137 та кичик мутахассисликлар  

1.        Қишлоқ хўжалик соҳасида – 16 та кичик мутахассислик бўйича.

2.        Қурилиш ва миллий хунармадчилик сохасида-15 та кичик мутахассислик бўйича.

3.        Маиший хизмат ва озиқ овқат ишлаб чиқариш технологияси сохасида – 16 та кичик мутахассислик бўйича

4.        Педагогика сохасида – 5 та кичик мутахассислик бўйича

5.        Энергетика ва саноат сохасида – 23 та кичик мутахассислик бўйича

6.        Тиббиёт сохасида – 7 та кичик мутахассислик бўйича

7.        Информатика, алоқа, компьютер ва ахборот технологиялари сохасида – 16 та кичик мутахассислик бўйича

8.        Ижтимоий, иқтисодий ва тадбиркорлик сохасида – 12 та кичик мутахассислик бўйича

9.        Умумтаълим, аниқ ва гуманитар фанлар сохасида – 4 та кичик мутахассислик бўйича

10.     Маданият, санъат ва спорт сохасида – 17 та кичик мутахассислик бўйича

11.     Транспорт сохасида – 6 та кичик мутахассислик бўйича

 

Мақсад ва вазифалари

 

- Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонун, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, “Стандартлаштириш” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 январдаги “Узликсиз таълим тизими учун давлат таълим стандартини ишлаб чиқиш ва амалда жорий этиш тўғрисида”ги 5-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги “Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 16 октябрдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 400-сонли қарорлари ижросини таъминлаш, Вазирлар маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябрдаги “Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 360-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Прзидентининг 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ 451-сонли қарори ижросини таъминлаш ва ҳаётга тадбиқ этиш.

                Бозор иқтисодиёти шароитида, жохон андозаларига мос равишда, Давлат тармоқ стандартларида белгилаб берилган талаблар асосида академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш.     

- Давлат таълим стандартлари, намунавий ўқув режалар, ўқув дастурларини таълим жараёнига тадбиқ этиш ҳамда шу меъёрий хужжалар асосида ўқув адабиётларининг ва қўлланмаларнинг янги авлодларини яратиш:

- таълим-тарбия жараёнини юқори савияда ташкил этиш, сифат кўрсаткичларни юқори даражага кўтариш, узликсиз таълим тизимида умумий ўрта таълим, урта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим ўртасидаги узвийлик ва узликсизликни таъминлаш:

- ўқув жараёнини мазмунан сифатли ташкил этиш учун иш берувчи корхоналар мутахассисларининг салохиятидан мақсадли равишда кенг фойдаланиш:

- тажрибали профессор ўқитувчилар ва юқори малакали педагоглар меҳнатидан самарали фойдаланиш:

- педагогларнинг ўқув ишлари, илмий услубий, илмий тадқиқот, ташкилий услубий, маънавий маърифий ва тарбиявий ишларига эътибор қаратиш ва уларнинг меҳнатини янги мезонлар асосида рағбатлантириш:

- Миллий истиқлол ғояларини ёшлар онгига сингдиришга қаратилган таълим-тарбия ишларининг самарадорлигини ошириш.

- Бош ғоямиз - “Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш”да ўқувчи-ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш.

- Ўқувчи-ёшларда эркин фикрлаш, муаммоли вазиятлардан чиқиб кетиш қобилиятини шакллантириш.

- Ҳуқуқ-тартибот идоралари, жамоат ташкилотлари, маҳалла, ота-оналар ҳамкорлигида вояга етмаганлар билан олиб бориладиган ишлар кўламини ошириш.

- Ота-она қаровисиз қолган етим ва ярим етим ўқувчилар билан ишлаш.

- Миллий ва умуминсоний қадриятлар замирида ёшларни мустақил Ўзбекистоннинг ҳақиқий ватанпарвар,садоқатли фуқароси этиб шакллантириш, уларда миллий ғурур, миллий феъл-атворини энг яхши сифатларини тарбиялаш. Ватан олдидаги фуқаролик, Президент олдидаги фарзандлик бурчи ва вазифаларини бажаришга тайёрлаш.

Ўқувчи-ёшларни шахс сифатида тўла шакллантириш, уларни давр талабига мос, ҳар томонлама етук, баркамол қилиб тарбиялаш, эркин фикрли мутахассисларни тайёрлаш.

- Жамиятимизда ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий йўналишларда эришилаётган ютуқ ва муваффақиятларни, халқаро майдонида рўй бераётган воқеалар ривожини ёшларга етказиш.