Экономика
Тошкент вилояти иқтисодий географияси
Тошкент вилояти Ўзбекистон таркибида 1938 йил 15 январда ташкил этилган бўлиб, республиканинг шимолий-шарқида жойлашган. Майдони 15,26 минг кв.км. Вилоятда 15 туман, 6 шаҳар, 18 шаҳар қўрғони ва 146 қишлоқ фуқаролари йиғинлари ҳамда 1453 та маҳалла фуқаролари йиғинлари мавжуд. Маъмурий маркази – Тошкент шаҳри.
Аҳолининг миллий таркиби: ўзбеклар, қозоқлар, тожиклар, қирғизлар, татарлар, корейслар, руслар, украинлардан иборат.
Вилоят республикада аҳолиси сони жиҳатидан 3-ўринда бўлиб, республика аҳолисига нисбатан салмоғи 9,4 фоиз.
Тошкент вилояти Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари ҳамда шарқдан Наманган, жануби-ғарбдан Сирдарё вилоятлари билан чегарадош.
Вилоятнинг шимолий-шарқий ва шарқий қисмини Чотқол, Қурама, Пском ва Угом тизма тоғлари ташкил қилади. Ҳудуднинг катта қисми жануб ва жанубий ғарбга томон Сирдарёга қия тушган тоғолди текислигидан иборат.
Вилоят юқори сейсмик зонада жойлашган. Иқлими континентал. Қиши нам, нисбатан юмшоқ, ёзи узоқ, иссиқ ва қуруқ.
Йирик шаҳарлари Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Чирчиқ, Янгийўл ва Оҳангарондир. Ангрен-Олмалиқ атрофларида фойдали қазилмалардан мис, полиметалл рудалари, алюминий хом-ашёси, қўнғир кўмир, молибден конлари, турли хил қурилиш материаллари мавжуд.
Чотқол Давлат тоғ ўрмон қўриқхонасига айлантирилган 100 минг гектардан кўпроқ бу қўриқхонада айиқ, тулки, чўчқа, архар каби турли хил хайвонлар мавжуд. Тоғ этакларида эса жайра, тоғ қўйи, каклик, шунингдек дарё ва сув хавзаларида эса ҳар хил балиқлар мавжуд.
Асосий тармоқлари: пахтачилик, ғаллачилик, боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва чорвачиликдан ташқари, Бекобод металлургия, Олмалиқ кон металлургия комбинатлари сингари 90 дан зиёд йирик саноат корхоналарига эга.
Тошкент ГРЭС, Оҳангарон ГРЭС, Фарҳод ГЭС, Чирчиқ-Бўссув йўналишида 20 га яқин ГЭСлар бор.
Вилоятда сабзавот мева ва узумни қайта ишлаш корхоналари анча ривожланган.
Демографик ҳолат. Вилоятда 2008 йилнинг 1 январ ҳолатига доимий яшовчи ахоли сони 2521.5 минг кишини ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 30.3 минг кишига ёки 1.22% ўсди. (Шундан эркаклар 1259.0 минг киши, аёллар 1262.3 минг киши)
Жумладан, шаҳар аҳолиси 989.3 минг кишини, қишлоқ аҳолиси 1532.2 минг кишини ташкил қилмоқда.
Шаҳар аҳолиси 11.6 минг кишига, қишлоқ аҳолиси эса 18.7 минг кишига кўпайган кўпайгани ҳолда ўтган йилга нисбатан мос равишда 1.19% ва 1.24% ўсган.
Вилоят аҳолисининг 39.2% шаҳар аҳолисига тўғри келиб, қишлоқ аҳолиси 60.8% ташкил қилди. Вилоятда шаҳар аҳолисига нисбатан қишлоқ аҳолиси сонининг кўпайиб бориши кузатилмоқда.
Вилоятда аҳоли сонининг ўсиши асосан табиий ўсиш билан боғлиқ бўлиб, 2007 йилда давомида туғилганлар сони 53412 нафарни (шундан ўғил болалар 27499, қиз болалар 25913 нафар) ташкил қилиб, аҳоли сони 37398 кишига табиий ўсди.
2007 йилда вилоятда аҳолининг туғилиш коэффициенти 21.2 промиллига тўғри келди, 2006 йилда 19.4 промилли бўлган.
Вилоят ҳудудига ўтган йилда 23474 киши кўчиб келди ҳамда 31876 киши кўчиб кетди, яъни миграция сальдоси (манфий) –8402 ни ташкил қилгани ҳолда, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 857 кишига кўпайди (ўтган йили миграция сальдоси (манфий) – 7545 бўлган).
Касаначилик. Меҳнатга лаёқатли ишсиз аҳолининг халқ хўжалиги тармоқларида иш билан бандлигини, даромадларини ошириш мақсадида турли тадбирлар ишлаб чиқилмоқдаки, бу йўналишдаги ҳаракатлар инсон турмуш даражасини ошириш ҳамда мамлакатимиз иқтисодий ва меҳнат салоҳиятидан самарали фойдалинишга олиб келмоқда. Уй-хўжалигининг ҳудуд иқтисодиётида тутган ўрнини ҳисобга олган ҳолда, иқтисодий фаол аҳолининг иш билан банд бўлмаган қисмини касаначилик асосидаги иш ўринларида бандлигини тобора оширишни талаб қилмоқда.
Ҳисобот даврида барча турдаги саноат корхоналари билан 9995 та (9405~106.0%) касаначилик асосидаги янги иш ўринлари яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 5 январдаги “Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3706 сонли фармони ижроси бўйича вилоятда 2953 та янги иш ўринлари яратилди ёки дастур ижроси 101.0% га бажарилди.
Йирик саноат корхоналари билан касаначилик асосида яратилган янги иш ўринларининг 65.6% (1936 та) хотин-қизлар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ). 2007 йилда вилоятда ишлаб чиқарилган ялпи ички маҳсулот 2941.9 млрд.сўмни, ўсиш суръати 108.0 фоизни ташкил этди.
Ялпи ҳудудий маҳсулотда саноат тармоғининг улуши 35.5%, қурилиш 3.7%, қишлоқ хўжалиги 26.4%, транспорт ва алоқа 11.2%, савдо ва умумий овқатланиш 7.2%, моддий ишлаб чиқаришнинг бошқа тармоқлари бўйича 9.3%, ва солиқлар 6.7 % ташкил этди.
Шу жумладан, хизмат кўрсатишнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 27,7% (2006 йилда 26,4%), кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш 41.8% (2006 йилда 34.5%) тенг бўлди.
Шунингдек, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2787.0 млрд,сўм ёки ўсиш суръати 115,1%, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш 551,6 млрд. сўм ёки 121,1%, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 1068.0 млрд.сўм ёки 102,4%, инвестиция 497,5 млрд. сўм ёки 139,1%, пудрат ишлари 182,6 млрд сўм ёки 105,6%, чакана савдо айланмаси 999,5 млрд.сўм ёки 123,8%, хизматлар ҳажми 118.9%, пуллик хизматлар 183,1 млрд.сўм ёки 119,1 % ташкил этди ва экспорт ҳажми 1533.1 млн АҚШ доллари ёки 142.9 фоиз бўлди.
Ишлаб чиқаришда макроиқтисодий кўрсаткичларни ўсишига бозордаги пул тенглиги, моливий барқарорлик ва ташқи иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши ҳисобига бўлди.
Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят тижорат банклари томонидан 431,8 млрд.сўмлик (ш.ж. 135,3 млн.сўми узоқ муддатли) кредит қўйилмалари берилди. Тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан тадбиркорликни ривожлантириш учун 61,6 млрд.сўм, фермер хўжаликларига 23,2 млрд.сўм, кичик корхоналар учун 22,9 млрд.сўм, микрофирмалар учун 15,4 млрд.сўм ажратилди.
Бюджет-солиқ сиёсати. 2008 йилнинг 1 январ ҳолатига солиқ тушумлари ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича 553.4 млрд.сўм тушум таъминланди, белгиланган кўрсаткичлар 10.8 млрд.сўмга ортиқ ёки 102.0% бажарилди.
Ялпи ҳудудий маҳсулотда солиқларнинг улуши 196,2 млрд.сўмни ёки 6.7 фоизни ташкил этди.
Маҳаллий бюджетнинг даромад қисми 102.2% бажарилиб, амалда 304.3 млрд.сўм ёки 7.8 млрд.сўм ортиғи билан тушум таъминланди ёки ўтган йилга нисбатан 57.1% кўп бўлди. Маҳаллий бюджетнинг ҳаражат қисми эса 102.2% бажарилиб, амалда 259.8 млрд.сўм ёки 5.7 млрд.сўмга кўп маблағ сарфланди.
Нақд пул тушуми. 2007 йил январ-декабр ойларида вилоят банк кассаларида жами 908,1 млрд сўм нақд пул тушган бўлса, нақд пулда қилинган харажатлар 989,6 млрд. сўмни ташкил қилди. Декабр ойида 77,6 млрд. сўм нақд пул тушиб, 91,2 млрд. сўм харажат қилинди.
Ҳукуматимиз томонидан пластик арточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрдаги 445-сонли “Пластик карточкалар асосида ҳисоб китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, вилоятда тарқатилган пластик карточкалар сони 390445 тани, ўтказилган маблағ 146,8 млрд.сўмни ташкил этди. Ўрнатилган жами терминаллар сони 1651 тани, шундан банк терминаллари сони 211 тани, савдо терминаллари 1440 тани, банкоматлар сони эса 16 тани ташкил этмоқда.
Саноат мажмуаси фаолиятининг таҳлили.
Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2007 йилда асосий эътибор саноат, хизмат ҳамда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга, айниқса саноат корхоналарининг мавжуд кувватларидан унумли фойдаланиш, корхоналарни кенгайтириш ва модернизация қилиш, маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлаш, эҳтиёт қисмлар ва машинасозлик ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналарни маҳаллийлаштириш асосида ривожлантиришга қаратилди.
2007 йилда вилоят саноат корхоналари томонидан (амалдаги нархларда) 2787,1 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати (таққосланган нархларда) 115,1 фоизни ташкил этди.
Вилоятнинг Республика хўжалик бирлашмалари тасарруфидаги йирик саноат корхоналари 55 тани ташкил этиб, улар томонидан ҳисобот даврида 2335,9 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ёки ўсиш суръати 112,3 фоизга таъминланди. Жами саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда уларнинг улуши 83,8 фоизни ташкил этди.
Маҳаллий тасарруфдаги йирик саноат корхоналари 32 та бўлиб, улар томонидан ҳисобот даврида 452,0 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ёки ўсиш суръати 130,1 фоизни ташкил этди. Жами саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда уларнинг улуши 16,2 фоизни ташкил этди.
Микро ва кичик ишлаб чиқариш корхоналари томонидан ҳисобот даврида 330,2 млн.сўмни ташкил этди. Жами саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда уларнинг улуши 11.8 фоизни ташкил этди.
Саноатнинг қуйидаги тармоқлари: қора металлургия (107.3 фоиз), қурилиш материаллари (128.7 фоиз), озиқ - овқат саноати (116,0 фоиз), рангли металлургия (102,4 фоиз) ва бошқалар жадал суръатларда ривожланди.
Истеъмол моллари ишлаб чиқариш
2008 йил 1 январ ҳолатига вилоятнинг барча турдаги саноат корхоналари томонидан амалдаги нархларда 551.6 млрд. сўмлик истеъмол моллари ишлаб чиқарилди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 121.1 фоизни ташкил этди.
-Озиқ-овқат моллари ишлаб чиқариш ҳажми 135.6 млрд. сўмни ташкил этди. 2006 йилга нисбатан 16.8 млрд. сўмга ёки 14.1 фоизга кўпайди. Умумий ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши 24.6 фоизни ташкил этди.
- Спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш ҳажми 129.8 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 21.4 млрд. сўмга ёки 19.8 фоизга кўп маҳсулот ишлаб чиқарилди. Умумий ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши 23.5 фоизни ташкил этди.
-Ноозиқ-овқат моллари ишлаб чиқариш ҳажми 286.1 млрд. сўм бўлиб, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 125.4 фоизни ташкил этди. Умумий ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши 51.9 фоизни ташкил этди.
Вилоятда фаолият юритаётган 92 та йирик саноат корхоналарининг 52 таси ёки 56.5 фоизи истеъмол моллари ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда.
Маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 22 июндаги 386-сон «2006-2008 йилларда маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида” ги қарори ҳамда шу қарор асосида чиқарилган вилоят ҳокимининг 2006 йил 10 августдаги 209-сонли қарорига асосан маҳаллийлаштириш Дастурига вилоят худудида жойлашган 15 та корхона киритилиб, улар томонидан 25 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилиши белгиланган. 15 та корхонадан 8 таси ҳудудий тасарруфдаги (Ангрен шаҳридаги “Ангренгазмаш” МЧЖ, Чирчиқ шаҳридаги “Латофат” ХК, “UZ-VBM” МЧЖ, “Харакат плюс” КК, Бўка туманидаги “Аккумашсервис” МЧЖ, Қибрай туманидаги “Медиз” ҚК, “XXI Century Packaging” ҚК, Юқоричирчиқ туманидаги “Шамс” ХК), 7 таси юқори ташкилоти мавжуд корхоналар (Бекобод туманидаги «Ўзметкомбинат» ИЧБ, Ангрен шаҳридаги “Ангрен цемент комбинати” ОАЖ, “РГТО заводи” ОАЖ, Чирчиқ шаҳридаги “Электрокимёсаноат” ОАЖ, “Чирчиққишлоқмаш” ОАЖ, “Ўзбеккимёмаш” ОАЖ, Зангиота туманидаги “Гидравлика” АЖ).
Дастур иштирокчилари томонидан 28 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди. Дастурда белгиланган 12 ойлик топшириқ 23 та лойиҳа бўйича 100 ва ундан ортиқ фоизларгача бажарилди.
Маҳаллийлаштириш Дастурини амалга оширилиши натижасида вилоят бўйича жами 66,9 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ёки белгиланган режа 148,7 фоизга бажарилди. Дастурга асосан 534,1 млн. АҚШ доллари иқтисод қилинди ва жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг 32720,1 минг АҚШ долларлик қисми ташқи бозорга сотилди. Янги ташкил этилган ишчи ўринлари сони 28 тани ташкил этди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш.
2007 йил январ-декабр ойларида барча турдаги хўжаликларда ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулоти 1068,0 млрд. сўмлик ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 102,4 фоизни ташкил этди.
Деҳқончиликда ялпи маҳсулот 532.3 млрд. сўм, ёки умумий ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини 49,8 фоизига тенг бўлди. Ўсиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 103,4 фоизни ташкил этди.
Лизинг шартлари асосида қишлоқ хўжалиги корхоналари 240 дона ёки 3610,9 млн. сўмлик янги техникалар олишга эришдилар.
2008 йил ҳосили учун бошоқли дон экиш режаси 129.5 минг гектар бўлган ҳолда, амалда 130.4 минг гектар экилиб 100.7 фоизга бажарилди.
129.2 минг гектар майдон шудгорлаб қўйилди.
Чорвачиликда ялпи маҳсулот 535,7 млрд. сўм, ёки умумий ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини 50,2 фоизига тенг бўлди. Ўсиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 101,2 фоизни ташкил этди.
Қишлоқ хўжалик маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, иқтисодий ислоҳотларни самарали олиб борилиши натижасида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг катта қисми нодавлат хўжаликлари улушига тўғри келмоқда. Ялпи маҳсулот ишлаб чиқаришда деҳқон хўжаликларини улуши 60,7 фоизга, фермер хўжаликларини улуши 32,4 фоизга тенг бўлди.
Фермерчилик ҳаракати ўзини афзаллигини кўрсатиб бермоқда. Фермер хўжаликларида пахта етиштириш 2006 йига нисбатан 53.8 минг тонна, пилла 386 тонна, картошка 30.9 минг тонна, сабзавот 78.2 минг тонна, мева 1.2 минг тонна, гўшт 2.3 минг тонна, сут 1.5 минг тонна кўп етиштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 11 январдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-255 қарори асосида ташкил этилган агрофирмалар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сотиб олиш учун шу йил фермер хўжаликлари билан 6694 та шартнома 176,2 минг тоннага ёки 14,2 млрд. сўмга тузилган. Фермер хўжаликларидан 1683 та шартномага асосан 96,8 минг тонна маҳсулот ёки 11.8 млрд. сўмлик маҳсулот харид қилиб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги “Шахсий ёрдамчи, дехқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-308 қарори ижросини таъминлаш мақсадида 6326 та кам таъминланган оилаларга йирик шоҳли қорамол сотиб олиш учун 3419.9 млн. сўм кредит маблағлари берилди. Аукцион орқали 1598 бош зотли қорамол сотилди.
Чет давлатлардан наслли қорамоллар олиб келиш. 2007 йилнинг апрел, май ойларида Голландия ва Хитой Давлатлари билан тузилган шартномаларга мувофиқ вилоятга 1011 бош наслли қорамоллар келтирилди.
Қурилиш мажмуи ва инвестиция фаолияти.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сонли Фармонидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинган Ҳукумат қарорларини ижросини таъминлаш бўйича вилоятда қурилиш соҳасидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш борасида муайян ишлар амалга оширилди.
Барча молиявий манбалар ҳисобидан 479,5 млрд.сўм миқдорида капитал сармоялар ўзлаштирилиб, 2006 йилга нисбатан ўсиш суръати 139,1%ни ташкил қилди.
Умумий ўзлаштирилган сармоялардан марказлашган инвестициялар улуши 87,2 млрд.сўмни ёки 18,1%, марказлаштирилмаган инвестициялар улуши эса 392,2 млрд.сўмни ёки 81,7% ташкил қилди.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида жойларда ишга туширилган қуйидаги корхоналарни мисол қилиб келтирса бўлади:
Ангрен шаҳрида "Саноатқалинқоғозсавдо" ОҲЖ лойиҳа қуввати йилига 3000 тонна ва қиймати 1057,3 млн.сўмлик хўжалик қоғози ва салфеткалар ишлаб чиқариш, "Доро шоколад" МЧЖ лойиҳа қуввати йилига 300 тонна ва қиймати 70 минг АҚШ долларлик шоколад ишлаб чиқариш.
Олмалиқ шаҳрида "Аммофос" ОАЖ лойиҳа қиймати 26,3 млн. АҚШ долл (550,0 млн.сўм), қуввати 1000 тонна минерал ўғитларни ишлаб чиқариш. "Бетон Инвест" ОАЖ лойиҳа қуввати 9500 та бетон конструкцияларини ишлаб чиқариш.
Оҳангарон шаҳрида “Gold shift” ҚКда лойиҳа қиймати 548,2 млн. сўмлик қуввати суткасига 2 минг дона шифер ишлаб чиқариш.
Чирчиқ шаҳри "Дайшин Мегатех" корхонасида лойиҳа қиймати 6040 минг АҚШ долл. қуввати 4 млн. дона трикотаж кийимлари ишлаб чиқариш.
Оҳангарон тумани "Метан люкс" МЧЖ корхонасида лойиҳа қиймати 538 млн. сўмлик қуввати 9 млн дона ғишт ишлаб чиқариш ва бошқалар.
Чакана савдо айланмаси. 2007 йилда мулкчилик шаклидан қатъий назар барча турдаги корхона ва ташкилотларда жами товар айланмаси 999.5 млрд. сўмни ташкил қилди, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 123.8 % етди. Вилоят бўйича аҳоли жон бошига ўртача 396.4 минг сўмлик товар айланмаси тўғри келди, ўтган йилнинг шу даврида 309.4 минг сўмни ташкил қилган, яъни 128.1% ўсди.
Пуллик хизмат. 2007 йилда аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш ҳажми 183.1 млрд. сўмга тенг бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 119.1% ташкил қилди. Вилоят бўйича аҳоли жон бошига кўрсатилган ўртача пуллик хизматлар ҳажми 72621 сўмга тўғри келди, ўтган йилнинг шу даврида 54361 сўмни ташкил қилган, яъни 33.6% ўсди.
Маиший хизмат.2007 йилда маиший хизмат кўрсатиш ҳажми 31.9 млрд сўмга етиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 159.5% ташкил этди.
Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида аҳолига маиший хизмат кўрсатиш бўйича ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ижобий кўрсаткичларга эришилди. Аҳоли жон бошига кўрсатилган ўртача маиший хизмат ҳажми 12633 сўмга тенг бўлди, ўтган йилнинг шу даврида 8024 сўм бўлган ёки 57.4% ўсди. Маиший хизматлар пуллик хизмат ҳажмининг 17.4% ташкил этди.
Хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳаси.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 21 майдаги “Ўзбекистон Республикасида 2010 йилгача бўлган даврда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-640 сонли қарори ҳудуд иқтисодиётини янада илгари силжишида катта аҳамият касб этмоқда.
Жумладан, хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасида жами хизматлар ҳажми прогнози 122.0% белгилангани ҳолда, ҳақиқатда 129.3% бажарилди. Шунингдек, хизмат кўрсатиш соҳасининг 10 хилдаги турларидан 8 тасида хизматлар ҳажми ошиғи билан уддаланди.
Хизматлар соҳасини ривожлантиришда янги ва замонавий хизмат турлари кўрсатувчи шаҳобчаларни фойдаланишга топшириш ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Вилоят ҳудудида 2007 йил давомида фойдаланишга топширилган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари тўғрисидаги маълумотларни қуйидаги жадвал шаклида кўришимиз мумкин:
|
Кўрсаткичлар номи
|
Дастур
|
Амалда
|
Дастурнинг бажарилиши
|
|
дона
|
дона
|
марта, %
|
|
Чакана савдо объектлари
|
102
|
409
|
4.0 м
|
|
Умумовқатланиш корхоналари
|
8
|
34
|
4.1 м
|
|
Ўқув юртлари қошидаги ошхоналар
|
14
|
15
|
100
|
|
«Гузар» типидаги комплекслар
|
2
|
4
|
2.0 м
|
|
Маиший хизмат объектлари
|
493
|
670
|
1.4 м
|
|
Вилоят бўйича жами:
|
619
|
1132
|
1.8м
|
Ижтимоий соҳа. Бугунги кунда вилоятда жами 892 умумтаълим мактаблари, 90 та академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, 2 та олий ўқув юртлари, 535 та мактабгача таълим муассасалари ҳамда 572 тиббиёт муассасалари фаолият кўрсатмоқда.
Шунингдек, Боғдорчилик, узумчилик, виночилик тадқиқот институти, Ғўза селекцияси ва уруғчилиги, Пахтачилик, Чорвачилик, Ипакчилик ва Ўрмон хўжалиги, Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш, Рангли металлургияни лойиҳалаш, шоликорлик илмий тадқиқот институтлари фаолият кўрсатиб келмоқдалар.
2007 йил “Ижтимоий ҳимоя йили” вилоят дастурда белгиланган тадбирлар ижросига жами 41865,5 млн.сўм, шундан 21126,3 млн.сўм бюджет маблағлари ҳамда 20739,2 млн.сўм ҳомийлик маблағлари йўналтирилди.
Вилоятда Минерал сувли бальнеологик курорти, 15 тадан зиёд санаторий ва дам олиш уйлари аҳолига хизмат қилмоқда.
Ташқи иқтисодий фаолият. Вилоятда 2007 йилда ташқи иқтисодий алоқалар 71 та узоқ ва 11 та яқин хорижий давлатлар билан амалга оширилди.
Вилоят бўйича ҳисобот даврида ташқи савдо айланмаси жами 2198,5 млн. АҚШ доллари, шу жумладан экспорт 1533,0 млн.долларни ва импорт 665,5 млн. долларни ташкил этди.
Ташқи савдо қолдиғи ижобий бўлиб, 867,5 млн. доллар билан якунланди.
Ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35,0 фоизга, шу жумладан экспорт 42,9 фоизга, импорт эса 19,9 фоизга ўсди.
Вилоятда 2007 йилда экспорт тузилмасининг таркиби анча ўзгарди. Экспорт таркибида энг юқори кўрсаткич қора ва рангли металларга - 64,5 фоиздан, озиқ-овқат маҳсулотларига –11,4 фоиз, бошқалар гуруҳига- 0,9 фоиз, пахта толасига - 6,1 фоиз, кимё маҳсулотларига – 5,0 фоиз, машина ва асбоб ускуналарга -0,9 фоиз, хизмат кўрсатишга -0,4 фоиздан тўғри келди.
Экспорт таркибидаги тайёр маҳсулотлар ҳажми ўсиб бормоқда. Маҳсулотларнинг янги турлари ишлаб чиқарилди, жумладан трикотаж (шунингдек, болалар трикотаж маҳсулотлари) ва тикув маҳсулотлари, гилам, пластмасса ва керамика маҳсулотлари, бўз, картон идишлар, автомобил эхтиёт қисмлари, полимер материаллардан пленка ва қувурлар, газ жиҳозлари ва аппаратуралар, мебель, қаттиқ қотишмалар, кабель, қурилиш материаллари, гўшт, сут, пишлоқ, совутилган ва қуритилган мева ва сабзавотлар, қанд лавлаги, қандолат маҳсулотлари шулар жумласидандир.
Вилоятда экспорт салоҳиятини ривожлантириш дастури ишлаб чиқилган бўлиб, йиллик топшириқ 151,6 фоизга бажарилди.
Ҳокимият тасарруфидаги корхоналар томонидан белгиланган йиллик прогноз кўрсаткичлари ортиғи билан бажарилди.
Вилоятда жисмоний шахслар томонидан жами 108,1 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари, жумладан 67,9 минг тонна сабзавот, 4,4 минг тонна мева, 27,4 минг тонна полиз ва 8,5 минг тонна узум экспорт қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартидаги «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жихозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги ПФ-3860-сонли фармонига асосан хўжалик субъектлари томонидан ишлаб чиқаришни мунтазам модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жихозлаш, уни юқори сифатли, рақобатбардош, экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш имконини берадиган илғор замонавий ускуналар билан таъминланмоқда.
Шу сабабли импорт ҳажми ўсиб бормоқда. Бу асосан машина ва асбоб ускуналар (вилоят импорти умумий ҳажмида улуши 26,5 фоиздан иборат), “бошқалар” гуруҳи (улуши 37,4 фоиз), қора ва рангли металл (улуши 15,0 фоиз) келтирилиши ҳисобига бўлмоқда.
Вилоятда импорт билан шуғулланаётган 365 та корхонадан 7 тасининг вилоят импортидаги улуши 53,9 фоизни ташкил этмоқда.
Жумладан, “Олмалиқ тоғ металлургия комбинати” ОАЖ 40183,6 минг долларга, Чиноз туманидаги “Таъминотчи Пахта” ОАЖ 24225,2 минг долларга, “Ўзбек металлургия комбинати” ОХЖ 12863,4 минг долларга, “Оҳангаронцемент” ОАЖ 4652,6 минг долларга, Янгийўл туманидаги “Ядем Текстиль” қўшма корхонаси 4516,9 минг долларга, Чирчиқ трансформатор заводи 2746,4 минг долларга, “Электркимёсаноати” ОАЖ 2181,1 минг долларга, Қибрай туманидаги “Интер роҳат” қўшма корхонаси 1123,6 минг долларга ишлаб чиқариш учун зарур асбоб ва ускуналар келтирганлар.
Хорижий инвестицияли корхоналар. Вилоятда 290 та хорижий инвестицияли корхоналар рўйхатга олинган бўлиб, улардан 266 таси фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар ҳажми 318,3млрд.сўмни ташкил этди.
Вилоятда хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижасида йил давомида 62 та хорижий инвестицияли корхона рўйхатга олинди.
Хорижий инвестицияли корхоналар ташқи савдо айланмаси 287,9 млн.долларни ташкил этди. Қолдиқ ижобий бўлиб, 71,0 млн.доллардан иборат бўлди.
Экспортер корхоналар сони 57 та.
Хорижий инвестицияли корхоналар экспорти ҳажми 179,5 млн.доллардан иборат бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,0 мартага кўпайди ёки вилоят экспортидаги улуши 11,7 фоизни ташкил этди.
Қўшма корхоналар импорти 108,5 млн.долларга тенг бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 52,2 фоизга ўсди ёки вилоят импортидаги улуши 16,3 фоизга тенг бўлди.
Транспорт ва алоқа. 2007 йил давомида автомобил транспорти томонидан 126.8 млн. тонна ёки 2006 йилга нисбатан 10.1 млн. тонна кўп юк ташилди. Шу жумладан, хусусий автомобил транспорти орқали 59.8 млн. тонна ёки 2006 йилга нисбатан 15.2 млн. тонна кўп юк ташилди.
2007 йилда барча турдаги транспорт воситалари орқали 826.0 млн. йўловчи киши ташилди ёки 2006 йилга нисбатан ўсиш суръати 120.7% ташкил этди. Шу жумладан, автомобил транспорти орқали 671.1 млн. йўловчи киши ташилди ёки 2006 йилга нисбатан ўсиш суръати 128.1% ташкил этди.
Ўз навбатида барча турдаги транспорт воситалари орқали юк ташишдан 3485.5 млн. сўмлик даромад олинди ёки 2006 йилга нисбатан олинган даромад 30,1% ўсди. Барча турдаги транспорт воситалари орқали йўловчи ташишдан 4988.0 млн. сўмлик даромад олинди ёки 2006 йилга нисбатан олинган даромад 14.9% ўсди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 мартдаги “2007-2010 йилларда умумий фойдаланиладиган автомобил йўллари қурилишини ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 535-сонли қарорининг вилоятдаги ижросини таъминлаш бўйича 2007 йил вилоят ҳудудидаги умумий фойдаланишдаги 185.0 км узунликдаги автомобил йўллари ва уларнинг мажмуасига кирувчи кўприклар ва қувурларга эга жами 53 та объектда 37066.2 млн. сўмлик йўл қурилиши ишлари бажарилди.
Дастурни амалга ошириш натижасида умумий фойдаланишдаги бўлган автомобил йўлларни ўрта таъмирлашдан 3242.4 млн. сўм, реконструкция ишларида 1839.5 млн.сўм, тўла таьмирлаш ишларидан 4811.3 млн. жами 9893.2 млн. сўм маблағ нарх-навони арзонлаштириш, техникадан тўғри фойдаланиш ҳисобига иқтисод қилинди.
Муқим автомобил йўллари: катта Ўзбекистон тракти Тошкент-Термиз, Тошкент-Сирдарё, Тошкент-Ангрен-Қўқон-Қамчиқ давони орқали Фарғона водийси билан боғлайди.
Вилоят темир йўли. Алоҳида темир йўл тармоқлари орқали Тошкент-Ангрен, Чорвоқ, Янгийўлга қатнайдиган замонавий электр поездлари шаҳар ва қўрғонлар билан боғлайди.
Тошкент вилоятидан Олий Мажлис Сенатига 2 нафар, Қонунчилик палатасига 12 нафар, Тошкент вилояти Халқ депутатлари Кенгашига 57 нафар ҳамда шаҳар ва туман Кенгашларига 590 нафар депутутлар сайланган.
Вилоятининг марказий газеталари “Тошкент ҳақиқати” ва “Ташкентская правда” ҳамда шаҳар ва туманларда жами 36 та номда газеталар чоп этилмоқда.
Вилоятнинг 6 та шаҳарларида TV студиялар фаолият олиб бормоқда.
|